Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бир қатор банкларнинг лицензиялари бекор қилинди

Марказий банк фуқароларнинг ушбу банклардаги омонатлари ҳақида маълумот берди

Фото: Sputnik

Марказий банк матбуот хзиматининг хабар беришича, Turkiston ва HI-TECH BANK хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.

Хабарда келтирилишича, иккита банк ҳам «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликларни содир этган. Хусусан:

• банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;

• регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;

• банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;

• бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;

• банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;

• жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғисида»ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ушбу қарорни қабул қилди.

Қайд этилишича, юқоридаги икки банк омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.