Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Uztelecom» Starlink’дан тез ва арзон интернетни исталган жойга олиб бориб бериши айтилди

АКТ вазири Шерзод Шерматов Starlink Ўзбекистонга қачон келишини маълум қилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Uztelecom»ни Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдоши билан солиштирди.

Вазирнинг Халқаро Пресс Клубда берган интервьюсида маълум қилишича, интернет бўйича инфраструктурани олдинги йиллардан ҳозир анча фарқ бор. Илон Маскнинг Starlink интернетидан 4-5 баробар тез ва арзон бўлган интернетни «Uztelecom» ҳозир исталган хонадонга олиб бориб бера олади.

Вазир бунга Самарқанддаги ШҲТ саммитида журналистларга фойдаланиш учун ташкил этилган 1 Гбит/c бўлган интернет тезлигини мисол қилиб келтирди.

«Масалан, Самарқандда ШҲТ тадбирида журналистларнинг ўзлари эътибор беришди. Олдин бундай тадбир ўтганда 20 ёки 50 Мбит/c умумий берсак, биз учун катта иш бўларди. Ҳозир битта компьютерга 1 Гбит/c берилди. Ҳазиллашиб ҳам айтиб қўйишимиз мумкин. Кўпчилик сўрайди: Илон Маск’нинг Starlink’и бизга қачон келди? ‘Uztelecom’ Starlink’дан 4-5 баравар тез ва арзон бўлган интернетни исталган хонадонга олиб бориб бериши мумкин. Starlink’ка ойига 100-500 доллар тўлаш керак, бизга арзонроқ тўласа, олиб бориб беради», – дейди вазир.