Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистондаги тижорат банкларининг устав капиталининг энг кам миқдорини ошириш таклиф қикинди

Ўзбекистондаги тижорат банкларининг бошланғич капиталининг энг кам миқдорини 500 млрд сўмгача ошириш таклиф этилди

Марказий банк томонидан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама учун норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши керак:
• 2023 йил 1 сентябрдан икки юз миллиард сўмни;
• 2024 йил 1 апрелдан уч юз эллик миллиард сўмни;
• 2025 йил 1 январдан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.