Америка Қўшма Штатлари молия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШ давлат қарзи илк марта 31 триллион долларга етди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, АҚШ давлат қарзи биринчи марта 31 триллион доллардан ошди. Бу чегарани босиб ўтиш ўн йил давомида федерал камомадни 1 триллион долларга қисқартиришга ваъда берган президент Жо Байден учун сиёсий қийинчилик туғдиради. Байденнинг сиёсати унинг президентлиги бошланганидан бери қарзларга қарийб 5 триллион доллар қўшди, дейилади хабарда.
Сентябрь ойида АҚШда инфляциянинг ортиши фонида Федераль захира тизими асосий ставкани кўтарган. Натижада у 3-3,25 фоиз оралиғига етганди. Йил охирига қадар у 4,25-4,5 фоизгача етиши мумкин.


