Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-август ойларида жами йирик корхоналар томонидан 768,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўсиш суръати 3,8 фоизни ташкил этди.
Қайд этилишича, 2022 йил январь-август ойларида йирик корхоналар томонидан автомобиль бензини ишлаб чиқариш бўйича энг юқори улуш Бухоро вилояти ҳиссасига (81,7 фоиз) тўғри келиб, ишлаб чиқариш ҳажми 628,8 минг тоннани ташкил этди.
Республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш бўйича сўнгги 5 йил давомида энг юқори кўрсаткич 2018 йилда қайд этилган. Маълум қилинишича, 2018 йилда республикада жами 1,1 миллион тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг асосий улуши Бухоро вилояти (2018 йилда. 0,7 миллион тонна, 61,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. Хусусан:
• 2016 йил 1,1 млн тонна, ўсиш суръати 106,6 фоиз;
• 2017 йил 1,1 млн тонна, ўсиш суръати 98 фоиз;
• 2018 йил 1,1 млн тонна, ўсиш суръати 103,2 фоиз;
• 2019 йил 1 млн тонна, ўсиш суръати 89,4 фоиз;
• 2020 йил 1 млн тонна, ўсиш суръати 99,4 фоиз.
2021 йилнинг дастлабки маълумотларига кўра, йирик корхоналар томонидан 1,1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган.


