Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қувайтда улкан гул кўринишидаги экологик шаҳар қурилади

Автомобиллар ҳаракатланмайдиган, фақат пиёдалар ва велосипедчилар учун мўлжалланган «келажак шаҳри» қурилади

Фото: URB

Қувайтда XZERO номли экологик тоза ва бутунлай пиёдалар учун мўлжалланган мегаполисни яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Таъкидланишича, мегаполис URB архитектура компанияси томонидан қурилади. Унинг мутахассислари лойиҳанинг асоси сифатида экологик тоза ёндашувми асос қилиб олган. Мазкур мегаполисда яшивчи аҳоли фақат пиёда, велосипедда ёки электр аравачалар ёрдамида ҳаракатлана олади. Бундан ташқари, ифлосланган сувлар қайта ишланади.

Фото: URB

«Шаҳар келажак авлодлар учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан бирга энг юқори ҳаёт сифатини таъминлайди. Атроф-муҳитга энг кам таъсир кўрсатадиган энг юқори турмуш стандартларига риоя қилган ҳолда бундай барқарор аҳоли пунктларини яратиш энди танлов эмас – бу заруратга айланди», — дейди лойиҳалаштирувчи компания директори.

Фото: URB

Лойиҳага кўра, мегаполис улкан гул кўринишида қад ростлайди. Марказда сув ҳавзалари бўлган дам олиш зонаси қурилади — ундан таълим, кўнгилочар ёки тиббий мақсадлар учун мўлжалланган кластерлар ажралиб чиқади.

Фото: URB

Шунингдек, шаҳар ҳудудининг 65 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги ландшафтлари, йўлаклар, спорт майдончалари ва ҳовлилар каби очиқ майдонларга ажратилади. Шунингдек, 35 километр югуриш йўлакчаси ва 9 километр от миниш йўлакчаси ҳам бўлади.