Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қозоғистон ва Туркманистон Украинадаги уруш ортидан рекорд даражада даромад олди

Марказий Осиё давлатлари иқтисоди Украина инқирози туфайли юзага келган юқори нарх ҳамда энергия тақчиллигига чидамлилигини кўрсатмоқда

Фото: «Халқ сўзи»

Қозоғистон ва Туркманистон юқори нархлар ва экспорт ҳажмининг ошиши натижасида нефт ва газдан рекорд даражада юқори даромад олишмоқда. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида сўз боради, дея хабар бермоқда «Kazakh24.info».

«Минтақадаги аксарият давлатларнинг иқтисоди Россиянинг Украинадаги уруши натижасида юзага келган геосиёсий кескинлашувга чидамлилигини кўрсатмоқда. Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё давлатларининг ялпи ички маҳсулоти 2022 йил охиригача 4,3 фоизга, 2023 йилда эса 4,8 фозига ўсишини тахмин қилмоқда», – дейилади хабарда.

Хусусан, Қозоғистон ва Туркманистон нархларнинг кескин кўтарилиши ва экспорт ҳажмининг ошиши эвазига ҳозирда нефть ва газдан рекорд даражада даромади олаётгагани қайд этилган. Шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон эса меҳнат мигрантларига талаб кескин ошиб бораётган Россиядан катта миқдорда пул ўтказмалар олишда давом этаётгани айтилади.

Таъкидланишича, кўплаб рус тилида сўзлашувчи инсонлар (Россия, Беларус ва Украинадан) махсус иқтисодий зоналардан фойдаланиб, ўз бизнесларини Марказий Осиёга кўчиришмоқда. Натижада кўчмас мулк бозори, меҳмона бизнеси ва озиқ-овқат саноатида ўсиш куузатилмоқда.

Аввалроқ россияликларнинг Тошкентга кўплаб келаётгани боис бир-икки хонали квартира нархлари 1500 долларгача кўтарилгани ҳақида хабар қилинганди.