Биржа матбуот хизматининг маьлум килишича, 26 сентябрдан 2 октябргача бўлган даврда Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2 983,1 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,4 фоизга кўпдир.
Таъкидланишича, сотувларнинг:
- 79 фоизи – биржа савдолари;
- 0,1 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
- 20,7 фоизи – электрон давлат харидлари;
- 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 646,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 698 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 5,7 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:
- 5,6 фоизи – биричи
- 9,0 фоизи – иккинчи;
- 6,9 фоизи – учинчи;
- 8,2 фоизи – тўртинчи;
- 22,8 фози – бешинчи;
- 47,5 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 358 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:
Пахта толаси
26 центябрдан 2 октябргача биржа савдоларида 2 014 тонна пахта толаси сотувга қўйилди ва ундан 2 009 тоннаси, яъни 99,7 фоиз қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 402 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 23 823 минг сўмдан 21 889,1 минг сўмгача, яъни 8,1 фоизга пасайган.
Цемент
Биржанинг цемент бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларига 353,7 минг тонна цемент қўйилди ва улардан 180 минг тоннаси, яъни 51 фоиз сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 36 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 605,1 минг сўмдан 589,9 минг сўмгача, яъни 2,5 фозига пасайди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 6 616 тонна пахта ёғи қўйилди, ундан 3 609 тоннаси сотилди, яъни 54,6 фоиз сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 442 минг сўмдан 13 729,8 минг сўмгача, яъни 16,5 фоизга пасайганини таъкидлаш лозим.


