Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон етти ойда 665 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди

Санкциялар остида қолган Россия Ўзбекистондан мева ва сабзавот импортини оширди. Асосий харидор қўшни Қозоғистон бўлди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида энг кўп Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 665 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 483 минг тонна;
  • Россия — 314 минг тонна;
  • Қирғизистон — 109 минг тонна;
  • Хитой — 58 минг тонна;
  • Афғонистон — 25 минг тонна;
  • Беларусь — 17,4 минг тонна;
  • Тожикистон  — 16,1 минг тонна;
  • Покистон — 15,6 минг тонна;
  • Туркия — 9,3 минг тонна;
  • Эрон — 9 минг тонна;
  • Грузия — 5,8 минг тонна;
  • Украина — 5,8 минг тонна;
  • Озарбайжон — 4,8 минг тонна;
  • БАА — 3,6 минг тонна;
  • Германия — 2,4 минг тонна.