Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Кадастр ҳужжати бепул бўлди

Вазирлар Маҳкамаси мавжуд кадастр ҳужжатларини янгисига алмаштирганда тўланадиган йиғимлар ундирилмайдиган сабабларни белгилади

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, энди аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк обектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

Маълумот учун, бир туман ёки шаҳарнинг маълум бир қисмини иккинчи туман ёки шаҳарга қўшилиши ёки янги туман (шаҳар) шаклида ташкил этилиши, келгусида ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолининг яшаш манзили номига ва кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни талаб қилади.

Ўз навбатида фуқаролар мавжуд кадастр ҳужжатларини янгисига алмаштиришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маълум бир миқдордаги тўловларни амалга оширар эди.