Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда Буюк Британия билан ҳамкорликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети очилди

Мазкур таълим муассасаси Тошкент аграр университети ҳудудида жойлашган бўлиб, келгуси йилларда у учун алоҳида кампус қурилиши режалаштирилган. Таъкидланишича, илк ўқув йилида 160 нафар талаба қабул қилинган. Ўқитиш ҳам тўлов-шартнома, ҳам грант асосида олиб борилади

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Тошкентда 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май ойидаги қарорига мувофиқ Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University) билан ҳамкорликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг янги биноси очилди.  Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото:  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Янги ташкил қилинган таълим муассасаси Тошкент аграр университети ҳудудида жойлашган бўлиб, келгуси йилларда у учун алоҳида кампус қурилиши режалаштирилган. Таъкидланишича, илк ўқув йилида 160 нафар талаба қабул қилинган. Ўқитиш ҳам тўлов-шартнома, ҳам грант асосида олиб борилади.

Фото:  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

«Барча маърузалар инглиз тилида ўтказилади, шунинг учун университетга кириш учун қўйиладиган асосий талаблардан бири инглиз тилини етарли даражада билиш, яъни IELTS имтиҳонидан камида 5 балл тўплаш эди», – дейилади  вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Ўқиш дастури ва ўқув жараёнига қўйиладиган талаблар хорижий ҳамкор университет – Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан белгиланади. Университет битирувчилари ўқишни тамомлагандан сўнг Британия университети дипломига эга бўладилар. Университетда агрономия, агроиқтисодиёт, агрологистика, биотехнология, ақлли қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишлари бўйича ўқув дастурлари жорий этилган.