Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммити арафасида Самарқандга ШҲТга аъзо давлатларнинг етакчи таъсир доираларига эга шахслари ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эронлик блогер Негар Бозоргмеҳр Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига юқори баҳо берди.
«Мен гўзал юртингизга гўзал масканларни, гўзал масжидларни кўргани келдим. Маданиятимиз яқин: менинг юртимда ҳам худди шундай масжидлар бор. Самарқанд ва Бухоро менга жуда ёқди, чунки бу ерда форс тилида ҳам гаплаша оладилар. Қолаверса, таомлари ҳам жуда мазали.
Ўзбек халқининг туристларга эътиборли экани, меҳмондўстлиги менга ёқди. Мамлакатингизни чиндан севиб қолдим ва бу ерга яна қайтишни хоҳлайман! Мен сени севаман, Ўзбекистон!», — дейди у.
Маълумот учун, Негар Бозоргмеҳрни Instagram’да (misjadoogar) 1,5 миллион обуначи кузатиб боради.
Қолаверса, у бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам фаол.


