Росссия Президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумниниг ялпи мажлисида тадбиркорларни Ғарбдаги активлари мусодара қилиниши ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
«Мен олдин ҳам огоҳлантирган эдим — сиз у ерда ўз манфаатларингизни ҳимоя қилишингизга тўғри келади. У ердаги ҳисоблар, яхталар ва бошқа нарсалар мусодара қилинди. Мен бу ҳақда огоҳлантиргандим», — дейди Россия Президенти.
Унинг сўзларига кўра, «яхталар Россияда сақланса, пуллар хорижий активларга эмас, балки мамлакат инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилса, яхши бўларди». Бунда ишбилармонлар «ҳеч нарса йўқотмас, ҳамма нарса шу ерда, ўз ватанида бўларди ва улар қўйилган маблағдан фойда оларди»,
Учрашув модераторининг «ким ҳам бундай бўлишини ўйлаган эди?» деган саволига жавобан Путин: «бироқ мен бу ҳақда огоҳлантирган эдим. Мен бошқалардан ақллироқ бўлганим учун эмас, бу ерда кўпроқ маълумот бўлгани учун. Кўпчилигингиз, жумладан шу залда ўтирганлар ҳам буни билиб турибсиз», дея таъкидлади.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бутун бизнес ҳамжамияти бугунги кунда Россия фуқаролари олдида энг юқори масъулиятни намойиш қилмоқда.
«Мен буни эътироф этмоқчиман ва уларга раҳмат айтмоқчиман», — дейди Владимир Путин.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 2022 йилнинг 20 апрелида йирик бизнес эгалари билан учрашганди.
Шунингдек, Bloomberg Россияни санкциялар фонида узоқ давом этувчи рецессиядан огоҳлантирганди.


