Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги Туркистон тоғ тизмаларига кирувчи қорли тоғ ҳудудида янги осма йўл лойиҳасини амалга оширишга киришилди.Бу ҳақда УзА хабар берди.
Маълум қинишича, осма йўллар қуриш бўйича жаҳонда етакчи ўринда турувчи Швейцариянинг Bartholet компанияси бу лойиҳани амалга ошириш имкониятини қўлга киритган. Бутун мамлакат бўйлаб мустақилликнинг 31 йиллиги нишонланаётган айни пайтда осма йўлнинг биринчи кабинаси олиб келинган.
Porsche design, яъни Studio дизайнидаги 8 ўринли гондола 2500 метр баландликда ҳаракатланиб, ҳар соатда 1200 кишини ташиш имконияти мавжуд.
Bartholet вакилининг таъкидлашича, осма гондолалар 2023 йил 1 апрелдан ишга туширилиши кутилмоқда. Режага кўра, шу санадан бошлаб курорт ва тоғ-чанғи зонаси ҳам ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Зомин» туристик-рекреацион зонасига янги директор тайинлангани ҳақида хабар берилганди.


