Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда хотин-қизлар бизнес-лойиҳалари учун қўшимча 1 трлн сўм ажратилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 2022 йил хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 трлн сўм ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, халқаро молия институтларининг 300 млн долларлик молиявий ресурслари жалб этилади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Ўзбекистонда 2022 йил хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Таъкидланишича, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.

Мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми 2022 йил тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилиши таъминланади.

Маълум қилинишича, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион долларлик молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.

Ўз меҳнат ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун касб-ҳунар ва тадбиркорликни ўрганиш иштиёқида бўлган 388 874 нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Бу мақсадлар учун 12 миллиард сўмдан зиёд маблағ жалб этилган.

Мавзуга доир: