Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тизими кейтеринг усулида ташкил этилади. Ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади. Таомноманинг рўйхати Kundalik платформаси орқали юритилади.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди. «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган. Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади. Кундалик таомноманинг рўйхати kundalik.com платформаси орқали юритилади.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон ва Хоразмда тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.

Кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.