Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

ТХТЯ-2022: Халқаро экспертлар туризмнинг янги тенденциялари ҳақида сўзлаб беради

Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасидаги форумда хориждан келган маърузачилар сўзга чиқади. Хусусан, тадбирда BBC Global News тижорат хизмати раҳбари ва «Ўзбекистон» туризм брендининг Буюк Британиядаги элчиси нутқ сўзлайди.

«Ипак йўлида туризм 2022» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида йирик форум бўлиб ўтади, унда етакчи маърузачилар иштирокида бир нечта секциялар тақдим этилади.

Форумда «Халқаро рақобат ва брендинг», «Маданий мерос ва санъат», «Зиёрат туризми» ва бошқалар каби секциялар ташкил қилинади. Секциялар давомида Ўзбекистон туризм саноатининг истиқболли йўналишлари тақдим этилади.

Форумда хорижий мамлакатлардан келган таниқли маърузачилар сўзга чиқади. Хусусан, Сергей Серафимович Становкин — BBC Global News тижорат хизмати раҳбари, Софи Ибботсон — «Ўзбекистон» туризм брендининг Буюк Британиядаги элчиси ва бошқалар. 

Шунингдек, форум доирасида нафақат маҳаллий, балки хорижий машҳур блогерлар, инфлюенсерлар ва журналистларнинг ҳам чиқишлари кутилмоқда.

Кўргазма ва ярмаркалар туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос кўзгуси бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай халқаро тадбир ва форумларнинг ўтказилиши Ўзбекистон туризм саноатини халқаро даражага олиб чиқишда ўтиш босқичи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Иштирокчилар мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.