Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади

Президент бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини айтди. Туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.

Ўзбекистонда туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди. 

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш ташаббусини билдирди. Бу борада кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтирилади.

Шунингдек, Президент кредит бериш масаланинг фақатгина бир томони экани, бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини алоҳида қайд этди.

Шу сабабли, энг аввало, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев корхоналарни микро, кичик ва ўрта бизнес тоифаларига ажратиш ташаббусини билдирганди.

Микро бизнес эгалари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.

Шунингдек, давлат раҳбари айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғини 2 баравар кам тўлашини маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилиши маълум қилинди.