Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар фойда солиғини 2 баравар кам тўлайди

Ўзбекистонда айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баравар кам тўлайди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди. 

Таъкидланишича, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баравар кам тўлайди.

«Ушбу имкониятлар 370 минг тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев корхоналарни микро, кичик ва ўрта бизнес тоифаларига ажратиш ташаббусини билдирганди.

Микро бизнес эгалари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.