Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Президент корхоналарни тоифаларга ажратишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев корхоналарни микро, кичик ва ўрта бизнес тоифаларига ажратиш ташаббусини билдирди. Микро бизнес эгалари ихтиёрий равишда йилига 20-30 млн сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда корхоналарни тоифаларга ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Давлат раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Биринчи йўналиш — корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади.

Булар:

  • 1 миллиард сўмгача бўлгани — микро бизнес;
  • 10 миллиард сўмгача бўлгани — кичик бизнес;
  • 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Шундан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан бошлаб, микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.