Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Россия темир йўллари» Кореядан Ўзбекистонга контейнерларни ташишда қийинчиликлар юзага келаётганини маълум қилди

«Россия темир йўллари» Узоқ Шарқ темир йўли бўйлаб Находка шаҳридаги «Восточний» порти орқали Кореядан Ўзбекистон ва Қозоғистонга контейнерларни экспорт қилишда қийинчиликларга учраётганини маълум қилди. Бу порт орқали Ўзбекистонга автомобиль комплектлари ва заводларига керак бўладиган бошқа юклар жўнатилади.

Фото: «Коммерсантъ»

«Россия темир йўллари» очиқ акциядорлик жамияти Узоқ Шарқ темир йўли бўйлаб Находка шаҳридаги «Восточний» порти орқали Кореядан Ўзбекистон ва Қозоғистонга контейнерларни экспорт қилишда қийинчиликларга учраётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

Маълум бўлишича, бу порт орқали Ўзбекистонга автомобиль комплектлари ва заводларига керак бўладиган бошқа юклар жўнатилади. Корхона контейнер жўнатиш ҳажмини ошириш учун йукларни портга кўмир туширган усти очиқ вагонларга контейнер ўрнатиш йўли билан жўнатишни таклиф қилган. Лекин маҳаллий стивидорлар (юк ташиш ва туширишга масъул бўлган вакиллар) бу таклифни қабул қилишга тайёр эмаслиги айтилган.

Мутахассисларнинг фикрича, оддий вагонлар ўрнига усти очиқ вагонларда юк ташиш фақат жараённинг барча иштирокчилари хоҳласагина амалга оширилиши керак. Маҳаллий стивидорлик компаниясининг қайд этишича, усти очиқ вагонлар ихтисослашган темир йўл платформаларидан фарқли ўлароқ контейнерларни ташиш учун мослаштирилмаган.

«Контейнерларни ташиш учун ярим вагонлардан фойдаланиш қимматроқ, секинроқ ва хавфлироқ саналади. Биз бу чорани самарасиз деб ҳисоблаймиз», дейилади Global Ports корхонаси муносабатида.

Таъкидланишича, бу чора тескари натижа бериши ва порт ишини янада секинлаштириши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонга Россиядан махсус поезд рейслари амалга оширилиши хабар қилинганди.

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Волжский–Тошкент йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси йўлга қўйилади. Поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да Волжский–Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.