Ўзбекистонда тадбиркорларни текшириш рўйхатига яна бир қўшимча киритилди. Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ‘Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПФ-5490-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжат «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлашга қаратилган.
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида уларни рўйхатга олиш йўли билан ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига яна биттаси қўшилди:
асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганли устидан назорат қилиш.
Текширув Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан 1 кундан ошмаган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4 августдан кучга кирди.
Аввалроқ Ўзбекистонда муаммоли банк кредитлари бор уй-жой мулкдорлари ширкатлари банкнинг хулосаси олинган тақдирдагина тугатилиши мумкинлиги белгилаб қўйилганди.


