Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тадбиркорлик жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Тадбиркорлик жамғармаси фақат Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, банкротлик тартиби қўзғатилмаган, мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.

Ҳукуматнинг 4 августдаги қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Жамғарма бошқарувининг олий органи Кенгаш бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.

Жамғарма фақат:

  • Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
  • тугатилиш босқичида бўлмаган;
  • банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
  • мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.

Шунингдек, Давлат молиявий назорат органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.

Аввалроқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилиши хабар қилинганди. Бу бўйича «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинган.