Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган QR-кодни жойлаштириш нормалари белгиланди

Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади.

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган махсус QR-кодни жойлаштириш нормалари белгиланди. Бу бзйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари томонидан мижознинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

  • юридик шахслар — корхона номи, СТИР, жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ва ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, ЖШШИР ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код.

Давлат солиқ қўмитасининг ёзишича, бу солиқ тўловчилар фаолияти шаффофлигини таъминлаш билан бирга, солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар беришда истеъмолчиларга қулайликлар яратади.

Истеъмолчилар ушбу QR-кодни сканерлаш орқали савдо нуқтаси ҳақида тўлиқ маълумотларни билиб олиши, шунингдек солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этилганда ҚР-коддаги маълумотлар асосида «Солиқ ҳамкор»  орқали хабар бериши мумкин.

Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади.