Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон энг кўп Эквадордан банан импорт қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси Эквадордан Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 62,7 минг тонна банан импорт қилинганини қайд этди. Жанубий Амкерика мамлакати Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қиладиган топ-10 давлатлар қаторига киради.

Фото: WSJ

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп Эквадордан 62,7 минг тонна банан импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, банан импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

  1. Эквадор — 62,7 минг тонна;
  2. Қозоғистон — 426 тонна; 
  3. Туркия — 197 тонна;
  4. Ҳиндистон — 144 тонна.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йилнинг июль ойида банан нархлари июнь ойига нисбатан яъни, бир ойда ўртача 8,5 фоизга арзонлашган.

Банан нархлари 2022 йил бошидан буён ўртача 1,7 фоизга пасайган. Мева нархи 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 11,5 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Маълумот учун, Эквадор Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қиладиган топ-10 давлатлар қаторига киради. 2022 йилнинг январь-май ойларида Эквадордан Ўзбекистонга 23 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган