Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Марказий банк янги микромолия ва тўлов ташкилотларини рўйхатдан ўтказди

Ташкилотлар регулятор бошқарувининг қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилди.

Марказий банк Аsia invest микромолия ташкилоти va Yangi payment масъулияти чекланган жамиятларини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан Аsia invest mikromoliya tashkiloti масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилган ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилган.

Банк бошқарувининг яна бир қарори билан Yangi payment масъулияти чекланган жамиятига ҳам тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Аввалроқ Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевнинг Tapp Payment масъулияти чекланган жамиятига ҳам тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганди.

Tapp иловасида қуйидагилар мавжуд бўлиши айтилганди:

  • кўплаб маҳсулотларга эга савдо майдони;
  • пул ўтказмалари;
  • коммунал тўловлар ва бошқа кўплаб хизматлар;
  • Ўзбекистон бўйлаб меҳмонхоналарни бронь қилиш;
  • темир йўл ва авиачипталарни сотиб олиш;
  • жорий валюта курслари.

Маълумот учун, Хуршид Тўраев Tapp UZ лойиҳаси учун 1,5 миллион доллар пул тикканини айтганди.

Мавзуга доир: