Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

SpaceX’га янги йирик рақобатчи пайдо бўлиши мумкин

Янги рақобатчи Буюк Британия ва Франция компаниялари бирлашуви орқали тузилади.

Франциянинг Eutelsat сунъий йўлдош оператори ва Буюк Британиянинг OneWeb компанияси яқин кунларда АҚШнинг SpaceX (Starlink) ва Amazon (Amazon Project Kuiper) сунъий йўлдош дастурлари билан рақобат олиб бориш учун бирлашиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, 25 июль куниёқ келишув тузиш тугалланган. Аммо ҳар икки томон ҳозирча ҳар қандай изоҳ беришдан ўзини тиймоқда. Янги тузилаётган компания франциялик, британиялик, хитойлик ва ҳиндистонлик акциядорларга эга бўлади.

OneWeb ҳозирда 24 фоиз Eutelsat, 18 фоиз Британия ҳукумати ва 30 фоизи ҳиндистонлик миллиардер Сунил Бхарти Митталга тегишли. Eutelsat’нинг 20 фоиз акциялари Франция давлатига ва тахминан 7 фоизи Хитой инвестицион корпорациясигага қарашли.

Буюк Британия ва Франция ҳукумати вакиллари бирлашган компаниянинг директорлар кенгашига аъзо бўлиши кутилмоқда, шунингдек, Лондон миллий хавфсизлик манфаатларини таъминлаш учун махсус ҳуқуқлар берувчи «олтин улуш»ни сақлаб қолади.

Ҳозирда 428 та сунъий йўлдошдан иборат бўлган OneWeb’нинг паст орбитали космик аппарати истеъмолчиларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлашга мўлжалланган.

«Бирлашувдан сўнг янги компания биринчи навбатда АҚШнинг SpaceX компанияси ва унинг Starlink сунъий йўлдош дастури билан рақобатни кучайтиришни мақсад қилмоқда», деб ёзади Financial Times..

Starlink  — юқори тезликдаги кенг тармоқли сунъий йўлдош интернетини тарқатувчи глобал сунъий йўлдошлар тизимидир. SpaceX 2015 йилда ушбу лойиҳани ишлаб чиқишни бошлади ва 2019 йил май ойида 60 та прототип-сунъий йўлдошларнинг биринчи гуруҳини космосга учирди. Лойиҳа 2020 йилдан АҚШ ва Канада шимолида тижорат интернети тақдим эта бошлади.

Компания 2020 йилларнинг ўрталарига қадар ўн икки мингга яқин шундай қурилмаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Аввалроқ Amazon сунъий йўлдош Интернет бозорида SpaceX билан рақобатлаша бошлаши айтилган эди. Amazon онлайн-ритейлери паст Ер орбитасига 3236 та интернет сунъий йўлдошларини чиқаришни режалаштирган. Лойиҳа Kuiper деб аталади.

Шуниндндек, олдинроқ OneWeb сунъий йўлдошларини орбитага «Роскосмос» ўрнига SpaceX олиб чиқиши ҳақида хабар берилган эди. Лойиҳа илк марта 2022 йилда ишга туширилади.

Илгари OneWeb Россиянинг «Роскосмос»и билан ҳамкорлик қилган, бироқ 3 март куни компания раҳбарияти ҳамкорликни тўхтатган эди. Эртаси куни «Роскосмос» OneWeb сунъий йўлдошларини Бойқўнғирда учиришга тайёргарликни тўхтатишга қарор қилди.

Мавзуга доир: