Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Украина ғалласи Туркия портларига қайта жўнатилади — ОАВ

Қўшма оператив раҳбарликни Истанбулдаги тўрт томон вакиллари амалга оширади.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Украина ғалласини Одесса, Черноморск ва Южний портларидан экспорт қилиш бўйича келишув юкларни хавфсиз йўллар орқали Туркия портларига етказиб беришни, у ердан белгиланган манзилга жўнатишни назарда тутади. Бу ҳақда New York Times нашри хабар берди.

«Украина капитанлари дон ортилган кемаларни Одесса, Южний ва Черноморск портларидан хавфсиз йўллар орқали Туркия портларига жўнатади. У ерда улар туширилади ва дунё мамлакатларидаги харидорларга юборилади», деб ёзади газета.

Нашрнинг қўшимча қилишича, қайтган кемалар Туркия, Россия, БМТ ва Украина вакиллари томонидан бўшлиги ва Украина учун қурол юкланмаганлигини текширилади. Бу Россиянинг асосий талаби ҳисобланади.

«Қўшма оператив раҳбарликни Истанбулдаги тўрт томон вакиллари амалга оширади», — дея хабар берган NYT.

Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Истанбулда имзоланган келишув Россия, Украина, Туркия ва БМТ иштирокидаги тўрт томонлама қўшма мувофиқлаштирувчи марказ яратишни назарда тутаётганини маълум қилган эди. Марказ вакиллари Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш билан шуғулланувчи кемалар мамлакатга қурол олиб келмаслигини текширади.

«Истанбулда имзоланган келишув 120 кун муддатда амал қилади, шундан дон экспортини нормаллаштириш мақсадида у сўнг кейинги ойларда яна узайтирилиши кутилмоқда», деб ёзади газета.

Истанбулда 22 июль куни ғалла экспорти учун йўлак яратиш бўйича иккита ҳужжат имзоланди. Бирини БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар, иккинчисини Гутерриш, Акар, ва Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков имзолади.