Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

«Имтиёзли кредитлар йўқ бўлиши ва банклар хусусийлаштирилиши керак» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш орқали кредитларнинг талон-торож қилинишини бартараф этиш мумкин.

Фото: Kommers.uz

Кредитларнинг талон-торож қилинишининг олдини олиш учун имтиёзли кредитлар бўлмаслиги ва банкларни хусусийлаштириш керак. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида айтиб ўтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, кредитларнинг талон-торож қилинишининг олдини олиш учун, биринчи навбатда, кредит бериш тартибини кўриб чиқиш керак.

«Биринчидан, имтиёзли кредит йўқ бўлиши керак. Қачонки, имтиёзли кредит бўлмаса, кредит бериш жараёни тартибга тушади. Иккинчидан, банкларимизни хусусийлаштириш керак. Хусусий банкларнинг эгалари ҳалол, пок, легал, дивиденд орқали даромад олиш учун талон-торож масаласи билан ҳам ўзи шуғулланади. Албатта, ўғрилик ҳамма жамиятларда ҳам бор», — дейди бош вазир ўринбосари.

Жамшид Қўчқоровнинг хулоса қилишича, имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш орқали кредитларнинг талон-торож қилинишини бартараф этиш мумкин.

Мавзуга доир: