Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 1-12 июль кунлари деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.
Арзонлашган маҳсулотлар
Ушбу давр мобайнида бозорда булғор қалампири (қизил), мандарин ва олма 2500 сўмга, картошка (янги ҳосил, импорт) 250 сўмга арзонлашган.
Қимматлашган маҳсулотлар
Шу билан бирга, киви 8500 сўмга, лимон 7500 сўмга, бақлажон 4100 сўмга, саримсоқ пиёз 3500 сўмга, мош 3000 сўмга, турп 2750 сўмга, ловия ва гуруч (аланга) 1500 сўмга, гуруч (лазер) 1000 сўмга, бодринг ва булғор қалампири (яшил) 500 сўмга ҳамда лавлаги 250 сўмга ошган.
Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар
Давлат божхона қўмитасининг тезкор маълумотларига асосан, 2022 йилнинг 1–12 июль кунлари умумий қиймати 34,5 миллион долларлик (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 миллион долларга кўп) жами 53,7 минг тонна (7,6 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.
Хусусан, мазкур даврда 7,6 минг тонна олхўри, 5,9 минг тонна тарвуз, 5,6 минг тонна пиёз, 2,7 минг тонна узум, 2,3 минг тонна сабзи, 2,2 минг тонна олма, 1,3 минг тонна шафтоли, 1,1 минг тонна помидор ташқи бозорларга етказиб берилган.
Шунингдек, ушбу давр мобайнида 1,7 миллион (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 млн АҚШ доллари кўп) қийматидаги жами 3,3 минг тонна (35,8 тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 1,2 минг тонна банан, 0,9 минг тонна картошка, 99,1 тонна апелсин, 141,6 тонна олма, 24,2 тонна мандарин импорт қилинган.
Ҳудудлардан Тошкент бозорларига келтирилган маҳсулотлар
Тезкор маълумотларга асосан, «Қўйлиқ» бозорига 1–12 июль кунлари ҳудудлардан жами 11,3 минг тонна, хусусан, 3,9 минг тонна картошка, 4,8 минг тонна пиёз, 404 тонна карам ва 2,2 минг тонна сабзи келтирилган.
Ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:
- Сурхондарёдан 2046 тонна, Тошкент вилоятидан 988 тонна, Намангандан 782 тонна картошка;
- Тошкент вилоятидан 3915 тонна ва Сурхондарёдан 846 тонна пиёз;
- Тошкент вилоятидан 404 тонна карам;
- Тошкент вилоятидан 647 тонна, Андижондан 355 тонна, Қашқадарёдан 348 тонна, Сурхондарёдан 289 тонна, Фарғонадан 213 тонна, Жиззахдан 203 тонна, Сирдарёдан 184 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.
- Шунингдек, «Қўйлиқ» бозорига Покистондан 55 тонна картошка келтирилган.
Шу билан бирга, ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига 1–12 июль кунлари жами 103,9 тонна, шу жумладан, 88,7 тонна мол гўшти ва 15,2 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.


