Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади

Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Ўзбекистонда нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади. Бу ҳақда «Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:

  • ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;
  • 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.

Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинганди.