Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд этилишича, Нукус аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади. 

Шу муносабат билан Uzbekistan Airways’нинг 2022 йил 3 июль кунги Тошкент – ​​Нукус – Тошкент йўналиши бўйича HY017/HY018 рейслари бекор қилинди.

Маълум қилинишича, 4 июль куни бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари Тошкент – ​​Нукус – Тошкент йўналиши бўйича HY011/HY012 рейслари орқали етказилади

Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.

Аввалроқ, Президент ташрифи давомида Тошкент – Мўйноқ – Нукус авиақатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.