Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари 54 млн долларлик битимлар имзолади

Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Озарбойжонда бўлиб турибди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари  54 миллион доллардан ортиқ миқдордаги 19 та шартнома ва меморандумларни имзолади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Озарбойжонда бўлиб турибди. 29 июнь куни ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Хабарга кўра, форумда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларни қамраб олган Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегацияси иштирок этган.

Икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида B2B форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 54 миллион доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандумлар имзоланган.

Тадбир сўнгида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссия ҳузуридаги Тадбиркор аёллар клуби ҳамда Озарбойжонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш уюшмаси ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мавзуга доир: