Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Ўзбекистонда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:

  • суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;
  • рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.

Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда франшизинг шартномаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн режимга ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.