Жаҳон бойлиги 2021 йилда 530 триллион долларни ташкил қилиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди.
Дунё аҳолисининг бойлиги 2021 йилда 10,6 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 530 триллион долларни ташкил этди, инфляция босими ва Россиянинг Украинага бостириб киришига қарамай, барча минтақаларда ўсишда давом этди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ўсишга қимматли қоғозлар бозорлари ва кўчмас мулк ва санъат каби реал активларга талабнинг кескин ортиши сабаб бўлган. Келгуси беш йил ичида 80 триллион долларга яқин янги бойлик пайдо бўлиши мумкин.
Осиё-Тинч океани минтақаси бойлик ўсишининг энг юқори суръатини сақлаб туриши кутилмоқда, активлар қиймати 2026 йилгача йилига ўртача 8,4 фоизга ўсиши мумкин. Агар бу суратда давом этса, минтақа дунё бойлигининг деярли тўртдан бир қисмини ўз ичига олган бўлади.
Шимолий Америкада бойлик ўсиши 2026 йилга келиб 4,7 фоизгача секинлашади, бу эса беш йиллик ўртача 9,1 фоизга тенг. Ғарбий Европада бойлик ўсиши 4,5 фоиздан 4 фоиздан камроқ секинлашиши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35 миллиард 155,5 миллион долларни ташкил этган.


