Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Давлат бошқаруви ва бир қанча соҳаларда энергия сарфини камайтириш керак» — экспертлар

ПМТИнинг Kommers.uz’га маълум қилишича, нефть ва газ қазиб олиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, давлат бошқаруви ва электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳаларида энергия сарфини камайтириш мақсадга мувофиқ.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида энергия харажатларининг ўзгариш динамикасини таҳлил қилди. Институт таҳлил натижаларини Kommers.uz’га тақдим этди.

Таҳлиллар нефть ва газ қазиб олиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш (цемент, ғишт ва бошқалар), давлат бошқаруви ва электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳаларида энергия сарфини камайтириш мақсадга мувофиқ эканини кўрсатган.

Қайд этилишича, 2016-2018 йилларда энергия ресурслари (электр энергияси, газ, нефт, кўмир) харажатларининг ишлаб чиқариш таркибидаги улуши нисбатан барқарор бўлган ва тахминан 4 фоизни ташкил этган. 2019 йилдан бошлаб эса 4 фоиздан 7 фоизгача ўсиш тенденцияси кузатилган.

Республика иқтисодиётининг энергияни энг кўп талаб қиладиган тармоқларига бирламчи тармоқлар (қишлоқ хўжалиги ва қазиб олиш саноати), шунингдек, электр энергетикаси, қурилиш ва хизмат кўрсатишнинг янги турларини ўз ичига оладиган тармоқларни киритиш мумкин.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бир йилда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинишини айтганди.