Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Технология

Хитой «Шэньчжоу-14» космик кемасини космонавтлар билан бирга орбитал станцияга учирди

Уч нафар хитойлик астронавт орбитал станцияга йўл олди.

Фото: «Синьхуа»

Хитойнинг Цзюцюань космодромида «Шэньчжоу-14» кемаси билан «Чанчжэн-2F»  ракетаси учирилди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.

Қайд этилишича, уч нафар хитойлик астронавт орбитал станцияга йўл олган.

Парвоз Пекин вақти билан 10:44 (Тошкент вақти билан 7:44) да амалга оширилди. Экипаж таркибида командир Чэнь Дун, Цай Сюйчжэ ва Хитойнинг биринчи аёл астронавти Лю Ян бор.

Космонавтлар орбитал станцияда олти ой вақт ўтказади. Улар космик стансиянинг асосий уч модулли мажмуасини қуришни якунлайди.

Экипажларнинг орбитада биринчи айланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси космонавтларнинг биринчи шахсий экипажини Халқаро космик станцияга жўнатганди.

Парвоз SpaceX билан биргаликда Американинг Axiom Space компанияси томонидан ташкил этилган, у ҳам ХКСда тижорат сегментини яратишни режалаштирмоқда.