Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

G7 эмиссияларни камайтириш чораларисиз энергетика лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади

Канада, Германия, Италия ва Буюк Британия 2035 йилга бориб «ноль чиқиндисиз энергия сектори»ни яратиш ниятида.

Атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олмаган минерал ёқилғидан фойдаланадиган лойиҳалар Г7 давлатларининг кўмагига «умид қила олмайди». Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.

G7 энергетика сиёсатини қаттиқлаштириш клубнинг ифлослантирувчи энергия технологияларидан босқичма-босқич воз кечиш бўйича комплекс дастури доирасида амалга оширилади.

«Биз 2030 йилгача маҳаллий кўмир ва саноат бўлмаган кўмир иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатиш мажбуриятини олдик», — дея Euronews G7 коммуникесидан иқтибос келтиради.

Япониянинг Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, Канада, Германия, Италия ва Буюк Британия вакиллари экологик тоза бўлмаган энергия ташувчилардан фойдаланиш ва стандартларга жавоб бермайдиган ёқилғи лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш ғоясини аллақачон қўллаб-қувватлаган.

Таъкидланишича, мамлакатлар 2035 йилга бориб «ноль чиқиндисиз энергия сектори»ни ҳам яратиш ниятида.

Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга метан эмиссиясини камайтириш дастурини ишлаб чиқишга ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди.