Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Ўзбекистон 2030 йилда ўрта юқори даромадли мамлакатлар қаторига киради» — Обид Ҳакимов

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Kommers.uz билан суҳбатда 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказиш имконияти ҳақида гапирди.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистон 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказа олади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Kommers.uz мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

Мухбир президент маслаҳатчиси ўринбосарига Ўзбекистоннинг 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказиш имконияти бўйича савол билан юзланди. Обид Ҳакимовнинг таъкидлашича, бунинг ҳаммаси чуқур ҳисоб-китоблар, моделлар ва прогнозлар асосида ўйланган.

«Бунинг ҳаммаси чуқур ҳисоб-китоблар, моделлар ва прогнозлар асосида ўйланган. Албатта, биз 2030 йилда ўрта юқори даромадли мамлакатлар қаторига кирамиз», — дейди Ҳакимов.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров 2030 йилга бориб Ўзбекистонда аҳоли сони 40 млн кишига, ялпи ички маҳсулоти эса 160 млрд долларга, жон бошига ЯИМ эса 4 минг долларга етиши прогноз қилинаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 21,04 миллион сўм ёки 1983 долларни ташкил этди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилги кўрсаткич 2020 йилга қараганда 5,3 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМнинг ўсиш суръати 105,3 фоизни ташкил этган.