Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Эфириумни яратган Виталик Бутерин миллиардер мақомидан маҳрум бўлди

Сўнгги ҳафталарда Эфириум 2022 йил давомида энг паст даражага тушди — криптовалюта 1983 долларга баҳоланмоқда.

Эфириум яратувчиси Виталик Бутерин 2021 йил май ойида энг ёш криптомиллиардерга айланди. Бир йил ўтгач, энг йирик криптовалюталар нархи тушиб кетди — хусусан, Эфириум 1,8 минг долларгача тушди. Шундан сўнг Бутериннинг бойлиги 850 миллион долларга баҳоланмоқда.

Эфириум блокчейн платформаси яратувчиси, 28 ёшли Виталик Бутерин Twitter’да у энди миллиардер эмаслигини ёзди.

«Троллларга эслатма: йўқ, Эфириум хато эмас эди», — деб қўшимча қилди у бошқа твитда.

Forbes журнали 2021 йилнинг май ойида Бутеринни 1,09 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг ёш криптовалюта миллиардери деб тан олди.

Эфириумнинг нархи биринчи марта 3 минг доллардан ошганидан кейин Бутериннинг бойлиги бу миқдордан ошиб кетди.

Сўнгги ҳафталарда Эфириум 2022 йил давомида энг паст даражага тушди — криптовалюта 1983 долларга баҳоланмоқда.

BitBull Capita криптовалюта хеж-фонди раҳбари Жо ДиПаскуале криптовалюта бозорида нима содир бўлаётганини «юқори инфляцияга қарши курашиш учун монетар кескинлаштиришнинг тарихий суръати» ва АҚШ долларининг бошқа жаҳон валюталарига нисбатан мустаҳкамланиши билан изоҳлади.