Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда буғдой импорти 22 минг тоннага ошди

Қайд этилишича, буғдой уни импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган. 

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-март ойларида қиймати 28,8 миллион долларга тенг бўлган 92,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, буғдой уни импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган. 

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп буғдой уни импорт қилган давлатлар:

  1. Қозоғистон — 91,2 минг тонна;
  2. Россия — 1,3 минг тонна;
  3. АҚШ — 50 тонна;
  4. Италия — 12,4 тонна;
  5. Франция — 1,8 тонна.

Аввалроқ Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва ун экспорти учун квоталар жорий қилганди.

Қозоғистон буғдойининг асосий бозорлари Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон (умумий буғдой импортининг 90 фоизи) ҳисобланади.