Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Turkish Airlines Бухорога парвозларни йўлга қўяди

Қарор Туркияда коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини камайтириш фонида қабул қилинди.

Фото: Turkish Airlines

Туркиянинг миллий авиаташувчиси «Турк ҳаво йўллари» (ТҲЙ) тўртта янги йўналишда халқаро рейсларни йўлга қўяди, улар орасида Бухоро ҳам бор. Бу ҳақда ТҲЙ бош директори Билал Экши маълум қилди.

Хабарга кўра, қарор Туркияда коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини камайтириш фонида қабул қилинди. «Турк ҳаво йўллари» янги йўналишлари қаторида Бухоро ҳам бор.

Туркия фуқаро авиациясининг флагмани Сиэтл, Жуба (Жанубий Судан) ва Тиватга (Черногория) ҳам парвоз қилади.

«Янги йўналишларимиз: Сиэтл/АҚШ (27 майдан), Жуба/Жанубий Судан (1 июндан), Бухоро/Ўзбекистон (7 июндан), Тиват/Черногория (11 июндан). Туркия ривожланмоқда, ТҲЙ баланд парвоз қилмоқда», — деб ёзади Билал Экши ўз постида.

Маълумот учун, Uzbekistan Airways ҳам 2022 йил 15 майдан бошлаб Бухоро–Истанбул–Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. 

Парвозлар ҳафтада икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.