Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан цемент импорт қилмоқда?

Рўйхатда Тожикистон етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон уч ойда хорижий давлатларда 425 минг тонна цемент импорт қилган. Бу ҳақда  Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 16,7 миллион долларига тенг бўлган 425,3 минг тонна цемент импорт қилинган. 

Цемент импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 342 минг тоннага камайган. 

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  1. Тожикистон — 188,4 минг тонна;
  2. Қирғизистон — 121,4 минг тонна;
  3. Қозоғистон — 111,8 минг тонна;
  4. Эрон — 1,9 минг тонна;
  5. Туркманистон — 1,5 минг тонна;
  6. Россия — 206 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда юридик шахсларга цементни чекловларсиз экспорт қилишга рухсат берилиши таъкидланганди. Унга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб барча юридик шахсларга цемент,цемент клинкери ва қурилиш ойнасини чекловларсиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилди.