Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича субсидия тўлаш тўлиқ электрон тизимга ўтказилади

Президент 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги бўйича субсидияларни тўлаш тўлиқ электрон тизимга ўтказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилишда топшириқ берилди.

Президент матбуот котибининг ёзишича, йиғилишда 2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек:

  • қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;
  • ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;
  • 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;
  • сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилган.

Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этган. Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.

Аввалроқ кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилиши белгиланганди.