Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қонун билан тартибга солинди

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Фото: goodto.com

Ўзбекистонда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қонун билан тартибга солинди. «Органик маҳсулотлар тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур қонун органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш, шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва авторизациялаштиришни тартибга солади.

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштирилган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун субсидиялар ажратилади.

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлардан, хавфсиз маҳсулотлардан ҳамда келиб чиқиши ҳайвонлар ва ўсимликларга мансуб бўлган хомашёдан фойдаланилади.

Органик маҳсулотларни тамғалашда organic (органик), biologic (биологик), ecologic (экологик), natural (табиий) деган сўзлардан фойдаланилиши мумкин. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри юритилади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида озиқ-овқат хом ашё базасини кенгайтириш ва органик маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштирилгани таъкидланганди.