Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон ҳудудларидан Россияга асосан нималар экспорт қилинади?

ПМТИ Kommers.uz'га таҳлилий маълумотларни тақдим этди. 

Фото: Sputnik

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистон ҳудудларидан Россияга энг кўп экспорт қилинадиган товарлар гуруҳини таҳлил қилди. Институт Kommers.uz’га таҳлилий маълумотларни тақдим этди.

Россиянинг Ўзбекистон экспортидаги ҳиссаси 2020 йилда 9,2 фоиздан 2021 йилда 12,4 фоизгача ошган. 2021 йил якунларига кўра, Россияга умумий экспортнинг 66 фоизи Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Манба: ПМТИ

Бу ҳудудлар асосан мева-сабзавот, тўқимачилик иплари, газламалар, кийим-кечак, кимё маҳсулотлари, пластмасса ва металл буюмларини экспортига ихтисослашган. 

Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари юқори технологияли товарлар (фарматсевтика ва тиббиёт буюмлари, электр энергияси ишлаб чиқариш ускуналари, автомобиллар, назорат қилувчи асбоблар ва қурилмалар) экспортига ихтисослашган ҳисобланади.   

Самарқанд, Сирдарё, Навоий, Тошкент, Фарғона  вилоятлари экспорти асосан маҳаллий табиий хомашё ресурслардан фойдаланишга асосланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда экспорчилар муаммоларини ўрганиш учун «1094» рақамли колл-марказ ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.