Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19 апрелдан кучга кирди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг функция ва вазифалари белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 195-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • Агентликнинг мақоми;
  • вазифалари ва функциялари;
  • ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • Агентлик фаолиятини ташкил этиш;
  • Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом;
  • Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом;
  • Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом;
  • «Онлайн маҳалла» электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19 апрелдан кучга кирди.

Маълумот учун, Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавомизимига тайинланган.