Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга 500 млрд сўм йўналтирилади

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга500 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:

  • оилавий тадбиркорлик дастуридан 500 миллиард сўм йўналтирилади;
  • оладиган кредитлари бўйича Тадбиркорлик жамғармасидан 75 фоизлик кафиллик берилади ҳамда фоиз харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади.

Касаначиларга эса:

  • ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади;
  • олис ҳудудда ишлаётган касаначиларнинг дастлабки 1 ойлик иш ҳақи давлат томонидан қоплаб берилади.

Вилоят ҳокимларига ушбу имкониятлардан фойдаланиб йил якунига қадар 100 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди.