Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

Тошкентда банк-молия технологиялари соҳасидаги Халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади

Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Марказий банки кўмагида 2022 йилнинг 25-26-май кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади. 

Тадбирнинг стратегик мақсади — банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликка қўшимча туртки бериш, Ўзбекистон иқтисодиётига янги, жумладан, халқаро истиқболли лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради.

Ҳавола орқали форум ҳақида видеоанонс форматида батафсил маълумот олиш мумкин.

ПЛАС-Форум ўзи нима? Бу:

  • банк ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари;
  • ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёр бўлган соҳа мутахассислари;
  • инновациялар кўргазмасида ўзининг ноёб маҳсулотларини намойиш этувчи етакчи компаниялар учрашувидир.

Икки кунлик форумнинг батафсил дастури билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Реклама