Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Қозоғистон Новороссийск яқинидаги терминалдаги авариядан кўрилган зарарни 220-330 млн долларга баҳолади

Новороссийскдан нефть экспорти учун муҳим бўлган КҚК ускунасининг бузилгани март ойида маълум бўлди.

Каспий қувури консорциумидаги (КҚК) носозлик туфайли Қозоғистонга етказилган зарар 220–230 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда республика молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бу аниқ рақам эмас. Новороссийскдан нефть экспорти учун муҳим бўлган КҚК ускунасининг бузилгани март ойида маълум бўлди. Таъмирлаш ишлари апрель ойининг ўрталарида якунланиши керак эди, аммо ой охиригача чўзилиши кутилмоқда.

Жамаубоевнинг тушунтиришича, «ҳеч ким етказилган зарарнинг аниқ рақамини айта олмайди», чунки якуний миқдор бу қоидабузарликлар қанча вақт давомида тузатилиши ва кейинги санктсия чоралари қўлланилишига боғлиқ бўлади.

«Ҳалокатдан етказилган зарар ҳозирча тахминан 100–150 миллиард тенгега (220–230 миллион доллар) баҳоланмоқда», — деди вазир журналистларга.

Россия Энергетика вазирлиги 22 март куни бўрон оқибатида КҚК Новороссийск яқинидаги денгиз терминалида иккита шикастланган денгиз боғичини таъмирлаш учун фойдаланишдан чиқариши кераклигини маълум қилди.

Қозоғистон таъмирлаш вақтида кунига 320 минг баррель (1,3 миллион тонна) нефтни йўқотиши мумкинлигини айтилди. Ўтган ҳафта Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков КҚК ускуналарини таъмирлаш апрель ойининг охиригача давом этиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Каспий қувурлар консорциумида апрель ойи охиригача давом этадиган таъмирлаш ишлари шароитида нефть қазиб олиш ҳажми кунига 320 минг баррелгача қисқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.